Тадбирда Бекобод тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бош мутахассиси И.Э. фуқаро Н.га “Ачамайли” МФЙ ҳудудидаги дарё ўзанида жойлашган карьерда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслик эвазига 3 млн сўм пора талаб қилиб, фуқаро Ғ.Х. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.