Мазкур қонун билан қуйидагилар бекор қилинди:

  • тадбиркорлик субъектлари томонидан устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганида оммавий ахборот воситаларида бу ҳақида эълон бериш ҳамда 30 кунлик муддатда кредиторларни ёзма равишда хабардор қилишга оид мажбуриятлар;
  • тадбиркорлар солиқ идораларининг сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити натижаларидан норози бўлган тақдирда, солиқ идоралари устидан тўғридан тўғри судга шикоят қилишдаги чекловлар.

Бугунги кунга қадар тадбиркорлар сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити натижаларидан норози бўлган тақдирда, уларнинг шикоятлари дастлаб юқори турувчи солиқ органи томонидан кўриб чиқилиши, шундан кейингина судга шикоят қилишлари белгиланган эди. 

Қонун билан ўрнатилган янги тартибларга кўра эндиликда, тадбиркорлар солиқ текширувлари натижаларидан норози бўлган тақдирда энди ўз ихтиёрига кўра солиқ органи устидан бевосита судга ёки юқори турувчи солиқ органига шикоят қилиши мумкин бўлади.

Ушбу Қонун тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоясини янада кучайтиришга ҳамда улар фаолиятини амалга оширишда ортиқча мажбурий талабларнинг бекор қилинишига хизмат қилади.