Мазкур чемпионат жорий йил 20-21 февраль кунлари пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўтказилиши режалаштирилган.
Чемпионатда иштирокчилар таэквандо ИТФнинг массоги йўналиши бўйича ўзаро баҳслашадилар. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон таэквондо ИТФ миллий ассоциацияси ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу мусобақада 1100 нафардан ортиқ спортчилар ғолиблик учун кураш олиб бориши кутилмоқда.
Мамлакатимизда таэквандо ИТФни оммалаштириш, машғулот ва мусобақаларни замонавий талаблар даражасида ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратиш, халқаро майдонларда юксак натижалар кўрсатишга қодир истеъдодли спортчиларни селекцияси қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бир сўз билан айтганда, юртимизда таэквандо ИТФ спорти юксалиш пиллапоялари сари дадил одимламоқда.
Дам олиш кунлари ўтказиладиган мусобақадан кўзланган асосий мақсад, 2021 йил август ойида Хитойда ўтказилиши режалаштирилган ХХII жаҳон чемпионатида иштирок этувчи миллий терма жамоа таркибини яна бир бор кўрикдан ўтказиш ҳамда таркибга янги, иқтидорли спортчиларни жалб этишдан иборат.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати