Ушбу мусобақада ҳамюртларимиз ҳам муносиб иштирок этди. Спортни ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, спарринг бўйича Шоҳжахон Абдуллаев, Робия ва Рухшона Ҳамидуллаевалар олтин, Беҳруз Баҳромов ва Гуласал Ҳамидуллаева кумуш, Фотима Абдусаматова, Ғайрат Меҳмоналиев, Лайло Данабоева, Сардор Акбаров ва Маъруфжон Отажонов бронза медалларини, тул бўйича эса Робия Ҳамидуллаева олтин, Маъруфжон Отажонов ва Гуласал Ҳамидуллаева бронза медалини қўлга киритди.
Жамоавий тул ва спаррингда ҳам юртдошларимиз бронза медалига сазовор бўлди. Шу тариқа, ҳамюртларимиз мусобақада 4 та олтин, 2 та кумуш ва 9 та бронза медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, спортчиларимиз бугун кечки пайт юртимизга қайтиб келишади.