Маълумки, Бутунжаҳон таэквондо WТ тақвим режасида 2 та рейтинг турнири бўлиб, унда Олимпиада очколари ўйналади.
Ушбу турнирларда таэквондо терма жамоамиз 2 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади.
6 февраль куни БААда "Fujairah Open-2022" мусобақаси старт олади.
Кеча тунда ушбу турнирда қатнашадиган таэквондочиларимиз БААга жўнаб кетди. Жумладан:
Эркаклар:
-54 кг: Жаҳонгир Худойбердиев, Омонжон Отажонов
-63 кг: Ниёз Пўлатов
-68 кг: Улуғбек Рашитов, Сардор Тоиров
-74 кг: Жасурбек Жайсунов
-80 кг: Никита Рафалович
Аёллар:
-53 кг: Чарос Қаюмова
-62 кг: Феруза Садикова
+73 кг: Светлана Осипова, Ирода Миртожиева
Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати