Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 7 та олтин, 6 та кумуш ва 11 та бронза медалига эга чиқди.
Кеча тунда спортчиларимиз юртимизга қайтиб келди. Таэквондочиларни мухлислар, уларнинг яқинлари ва ОАВ ходимлари кутиб олди.