Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 1988 йилда туғилган Ғ.А. ҳамда Taftish.uz ходимлари 1992 йилда туғилган А.Ю., 2000 йилда туғилган С.Х., 2006 йилда туғилган М.Э ва 1998 йилда туғилган Д.Н. Жиноят кодексининг 165-моддаси ва 168-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозир уларнинг қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси ҳамда 244/6-моддасида кўрсатилган жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади.