Йил давомида танловга Давлат дастурининг ҳар бир йўналиши бўйича белгилаб берилган вазифалар, чора-тадбирлар натижадорлиги чуқур таҳлил этилган, холис ва тезкор ёритилган юздан зиёд материаллар келиб тушди.
Таъкидлаш лозимки, танловга юборилган материалларда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш соҳасида белгилаб берилган ишларнинг амалий натижалари; қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида йил давомида амалга оширилган ишларнинг натижадорлиги; иқтисодиётни ривожлантириш ва инвестицияларни фаол жалб қилиш соҳасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар; ижтимоий ривожланиш соҳасидаги қилинган ишларнинг натижалари кенг таҳлил этилганлиги газетхонлар эътирофига сазовор бўлди.
Танлов ҳайъати хулосасига кўра,
1-ўрин Ўзбекистон санъат арбоби Иброҳим Ғафуровга насиб этди.
2 та 2-ўринга академик Наим Каримов ва Мактабгача таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Елена Тен сазовор бўлган бўлса,
3 та 3-ўринни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Зулфия Мўминова, Тошкент давлат шарқшунослик университети профессори Назокат Касимова ҳамда журналист Шоҳсултон Тўхтаматовлар қўлга киритди.
Танлов ғолиблари таҳририятнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.