Айни дамда вакилларимиз мусобақа бўлиб ўтадиган Паттайя шаҳрида сўнгги тайёргарлик машғулотларини олиб боришмоқда.
Миллий паралимпия қўмитаси Матбуот хизматининг хабар беришича, пара каноэ бўйича Осиё чемпионатига 24 март куни старт берилади ва у 27 мартга қадар давом этади. Ушбу мусобақа жорий йил Ханжчоуда бўлиб ўтадиган Пара Осиё ўйинларига йўлланма бериши билан аҳамиятлидир.