Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят тиббиёт муассасалари, Жиззах шаҳри ва туманлар тиббиёт бирлашмаларининг раҳбарлари ва тиббиёт ходимлари иштирок этди.
— Соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан бири. Президентимиз Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, даволашнинг замонавий технология ва усулларини кенг жорий этиш, пировардида халқимизни тиббиётдан рози қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда, — деди Эргаш Салиев. — Бугунги учрашувнинг асосий мақсади сизлар билан очиқ, самимий мулоқот қилиб, тизимдаги бор муаммоларни аниқлаб, вилоят миқёсида ҳал бўладиган масалаларни ҳал этиш.
Тадбирда тиббиёт ходимлари ўзларининг таклиф ва тизимдаги муаммолар ҳақида гапирди. Таъкиланишича, вилоятдаги кўплаб тиббий муассасалридаги асбоб-ускуналар эскирган. Ҳалигача вилоятдаги давлат тиббиёт муассасаларида янги замонавий магнит-резонансли томография –МРТ йўқ. Беморлар овора бўлиб, хусусий клиникаларга боради.
— Сизларнинг бугунги таклиф ва муаммоларингизнинг ҳаммаси ёзиб олинди. Улар менинг столимни устида туради. Буларнинг ҳаммасига ечим топамиз. Энди сизлар билан тез-тез учрашамиз. Кейинги учрашувда бугун билдирилган таклиф ва муаммоларингизни ечими ҳақида сизларга ҳисобот бераман, — деди вилоят ҳокими.
Фарҳод НЕЪМАТОВ,
“Янги Ўзбекистон” мухбири.