Хусусан, Хўжаобод туманидаги "Янги ҳаёт" маҳалласи ҳудудида ҳаракатланаётган оқ рангли “Cobalt” русумли автомобил тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Текширув давомида ҳайдовчи эшигининг чўнтак қисмида оқ матога ўралган, гиёҳвандлик воситасига ўхшаш жигарранг модда борлиги аниқланди.
Экспертиза хулосасига кўра, мазкур модда 149,47 грамм "гашиш" эканлиги тасдиқланди.
Бўстон туманидаги 44-сонли ЙПХ масканида ҳаракатланаётган яна бир оқ рангли “Cobalt” русумли автомобиль ҳам тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомобил том қисмига ўрнатилган “ТАКСИ” ёзувли фонар ичига яширилган гиёҳвандлик воситасига ўхшаш жигарранг модда топилди.
Ўтказилган экспертиза мазкур модда 210,92 грамм оғирликдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситаси эканлигини тасдиқлади.
Икки ҳолатда қонунбузарлардан олиб қўйилган гиёҳвандлик воситасининг умумий оғирлиги 360,39 граммни ташкил қилди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.