Томонлар Тошкент давлат университети талабалари ёзги амалиётни "АМКОДОР" — ҳолдинг бошқарув компанияси" ОАЖ тасарруфидаги жаҳоннинг 7 та мамлакатида жойлашган 30 дан ортиқ корхона ва заводларда маош олган ҳолда стажировкани ўташ масаласини муҳокама қилди.
Музокаралар якунига мувофиқ ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини ҳолдинг тасарруфидаги корхона ва заводларда ўтаган талабалар университетни муваффақиятли тугатганларидан сўнг мазкур корхоналарда ишга жойлашишлари мумкинлиги тўғрисида келишувга эришилди.
Транспорт давлат университети матбуот хизмати