Танловнинг факултетлараро финал босқичи очилиш маросимида сўзга чиққан университет ректори, профессор Х.Юнусов мазкур фикрларни билдирар экан, инсон маънавий оламини юксалтириш, онг ва тафаккурини теранлаштиришда театр санъатининг ўрни беқиёслиги, санъат одамларни эзгуликка, яхшиликка ундаши, театр шунчаки оддий томошахона эмас, балки тарбия, маданият, маънавият ва маърифат маскани эканлигини таъкидлаб, жамоаларга омад тилади.






Танлов юқори савияда ташкил этилиб, талабалар томонидан саҳналаштирилган асарлар томошабинлар эътирофига сазовор бўлди. Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг якуний хулосаларига кўра, Зоинженерия факултетининг “Истеъдодли ёшлар” жамоаси томонидан тайёрланган, Шароф Бошбеков асари асосида саҳналаштирилган “Эски шаҳар гаврошлари” номли спектакл 1-ўрин, Ветеринария профилактикаси ва даволаш факултети “Ёш театр” жамоасининг Абдулҳамид Чўлпон ҳақида ҳикоя қилувчи “Кундузсиз тунлар” спектакли 2-ўрин, Биотехнология факултетининг “Меърос” жамоаси томонидан тайёрланган “Шох Баҳром” спектакли 3-ўринни эгаллади.
Шунингдек, “Энг фаол факултет” номинацияси ғолиби - Маҳсулотларни қайта ишлаш технологияси ва стандартлаштириш факултети, “Энг яхши эркак роли учун” номинацияси ғолиби - Иқтисодиёт факултети талабаси Қадамбоев Мирхонбек, “Энг яхши аёл роли учун” номинацияси ғолиби – Ветеринария диагностикаси ва озиқ-овқат хавфсизлиги факултети талабаси Машҳура Иргашева, “Жамоа ижодкор талабаси” номинацияси ғолиби - Иқтисодиёт факултети талабаси Минҳожиддин Эргашбоевлар, деб топилиб, ташкилотчилар томонидан ташаккурнома ва эсталик совғалари билан тақдирланди.
Дарҳақиқат, театр шунчаки оддий томошахона эмас, балки тарбия, маданият, маънавият ва маърифат масканидир. Бугунги театрлаштирилган томошаларда, талабалар томонидан ижро этилган ролларда ана эътирофлар яна бир бор ўз исботини топди, дейишимиз мумкин.

Ахборот хизмати