“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ташаббуси билан, Агентлик буюртмасига биноан суратга олинган бадиий фильмларнинг навбатдаги намойишлари Тошкент давлат транспорт университети, Тошкент давлат стоматология институти ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтида бўлиб ўтди. Мазкур намойишларда талаба-ёшлар учун “Элпарвар”, “Маҳмудхўжа Беҳбудий” ва “Исломхўжа” бадиий фильмлари намойиш этилди.
Мазкур тарихий жанрдаги фильмлар ёшларда катта қизиқиш уйғотиб, унутилмас таассурот қолдириш билан бир қаторда, уларга ўтмишимиздаги воқеа-ҳодисаларни яқиндан ҳис этиш имконияти берилди.
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати