Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ ташкил этилган марказ талабаларга «Ягона дарча» тамойили асосида хизмат кўрсатади ҳамда уларнинг университет таркибий бўлинмалари ва профессор-ўқитувчилари билан узвий алоқасини таъминлайди.
Мазкур марказда талабаларга таълим жараёни бўйича маслаҳат (консультация) ва академик ўқув жараёнига оид ахборот ёрдами бериш, уларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш, турли маълумотномалар бериш хизматлари йўлга қўйилди.
Тошкент давлат юридик университети
Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими