Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Ҳолиқовнинг маълум қилишича, вазирлик тизимидаги ОТМга ўқишни кўчириш бўйича ўтиш бали 66.1 балл етиб белгиланди.
2021/2022 ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича ўтказиладиган махсус синовлар (тест, касбий (ижодий) имтиҳон) натижаларига кўра ўтиш бали тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг 35 фоизи (66,1 балл) етиб белгиланди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2021/2022 ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш бўйича ўтказиладиган махсус синовлар натижасига кўра тўплаш мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади.