Жамғарма кредитларни тижорат банклари орқали ажратади.

Кредит олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

–  ариза;
–  тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома (контракт);
–  кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандларига гаров ва кафиллик талаб этилмайди);
–  “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (реестрга киритилган оилалар фарзандлари учун);
–  банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар.

Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади.

Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Кредит Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида (14 %) ажратилади.