Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Адхам Юсупович Худойқулов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди.
У мазкур тайинловга қадар «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси раҳбари сифатида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилиши ҳақида хабар берган эдик.
Фармоннинг асосий мақсади таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолаш механизмларини белгилаш ҳамда кўрсатилаётган таълим хизматлари сифатини оширишдир.