Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Маълумот учун, 2020 йилда тақдим этилган 8,2 миллион давлат хизматларининг атиги 16 фоизидан онлайн форматда фойдаланилган.
Ушбу меморандумларда ҳамкорлик доирасида 590 мингдан зиёд талаба ва 41 мингдан ортиқ профессор-педагоглар, 504 мингга яқин ўқитувчи ҳамда 439 минг мактаб битирувчиси, шунингдек, мактабгача таълим соҳасининг 100 мингга яқин ходимини электрон хизматлардан фойдаланишга ўқитиш назарда тутилмоқда.