Шу муносабат билан, бугун 9 ноябрь куни бош вазир ўринбосари Бегзод Мусаев ҳамда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида масъул раҳбарлар иштирокида А.Авлоний номидаги малака ошириш институти фаолияти ўрганилди.
Қарорга мувофиқ А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти сифатида қайта ташкил этилган институт фаолиятига оид вазифаларни амалга ошириш доирасида институт раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилган “Тармоқ жадвали” билан танишишди.
Шунингдек, бош вазир ўринбосари Б.Мусаев А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтитининг халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни илмий-услубий жиҳатдан таъминлаш, соҳанинг долзарб муаммоларини тадқиқ қилиш асосида уни ривожлантиришнинг яқин ва узоқ муддатга мўлжалланган стратегиясини белгилаш, умумий ўрта таълимни ташкил қилиш ва ривожлантириш бўйича комплекс илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, халқ таълими ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарали шакл ва методларини яратиш ва жорий этишга доир тадқиқиқотларни амалга ошириши бўйича кўрсатмалар бериб ўтди.
А.Авлоний номидаги малака
ошириш институти матбуот хизмати