Манзил: Талабалар шаҳарчаси, Университет кўчаси (Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети бинолари оралиғи)
“Соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” акцияси доирасида ташкил этилаётган сайёр қабул давомида Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ходимлари томонидан мурожаатлар қабул қилиниб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилади.
Шунингдек, Давлат хизматлари марказлари, “Мадад” ННТ, ФҲДЁ бўлимлари ва нотариуслар томонидан сайёр хизматлар кўрсатилади.
Совринли викториналар ўтказилиши ҳам кутилмоқда.
Сайёр қабулга барча таълим тизими ходимларини таклиф қиламиз, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги ахборот хизмати.