Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаси бошлиқлари ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари учун ташкил этилган курсда раҳбар ходимларнинг бошқарув самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий ёндашувлар хусусида сўз юритилмоқда.

Тизим раҳбарлари ёшларни ҳаётга тайёрлашда бугунги таълим ходимларига қўйиладиган замонавий талаблар нималардан иборат, мақсадни тўғри қўйиш, мактаб фаолиятини стратегик режалаштириш, жамоа қадриятлари ва кучли жамоани шакллантириш муҳимлиги, раҳбарларда нотиқлик санъатини ривожлантириш, замонавий мактаб раҳбарининг режаси қандай бўлиши лозимлиги, инсон капиталини бошқариш  — KPI борасида бошқарув кўникмаларига эга бўлаётир.