Бугун ҳафтанинг жума куни. навбатдаги “Тамаддун тафаккури” номли махсус қўшимча саҳифалар чоп этилди. Ислом цивилизацияси маркази ҳақида таҳлилий мақолалар, мажмуанинг асосий залларидан бири — “Исломдан аввалги давр цивилизациялари” бўлими билан танишиб, фотосаёҳат уюштиришингиз мумкин. Шунингдек, “Бир экспонат тарихи” рукнида нодир экспонатлардан бири — милоддан аввалги биринчи минг йилликка мансуб буғу ҳайкалига оид маълумотлар билан танишасиз.
Шунингдек, ушбу махсус саҳифаларда
- Журналист Шарофиддин Тўлагановнинг «Фахр этарман, она халқим, кўкрагимни тоғ қилиб»;
- Журналист Аслиддин Каримқуловнинг «Буғу ҳайкали куч-қудрат, серҳосиллик ва ҳаёт бардавомлиги тимсоли» сарлавҳали мақолаларнинг электрон шакли билан танишишингиз мумкин.
- Фотожурналист Ҳаким Йўлдошевнинг «Миллий ўзликнинг антик илдизлари бўйлаб» номи остида экспонатларга фото саёҳат уюштирасиз.