Видеода "EUROASIA INSURANCE" АЖда фаолият олиб борувчи ходимнинг мижоздан пора олиш жараёнлари акс эттирилган.
Таъкидланишича, Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан ушбу суғурта ташкилоти ходимига нисбатан тезкор хизмат текшируви тайинланиб, қатъий интизомий чора кўрилишини, шунингдек, текширув натижаларига кўра, жиноят аломатлари аниқланган тақдирда, айбланувчини жиноиий жавобгарликка тортиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга оид кўрсатма берилган эди.
Хизмат текшируви хулосасига асосан, суғурта ташкилоти томонидан М. О билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди ҳамда содир этилган хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳужжатлар тақдим этилди.