Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида «Обод қишлоқ» дастури доирасида «Кўкча» ОФЙдаги 46-умумтаълим мактабида қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Президентимизнинг 2021 йил 2 апрелдаги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан «Реал монтаж» МЧЖ томонидан 1,487 миллион сўмлик лойиҳа қийматига эга қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Мактаб 1986 йилда қурилган бўлиб, 624 ўринга мўлжалланган.

Билим даргоҳини қайта таъмирлаш натижасида ўқувчиларга тўла замонавий шарт-шароитлар яратилади.

Aйтиб ўтиш жоизки, бугунги кунда объектда 980 миллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ички пардозлаш ва том қисмини таъмирлаш 70 фоизга, иссиқлик таъминоти 100 фоиз бажарилди. Мактаб янги ўқув йилида фойдаланишга топширилади.

Мнажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ,

«Янги Ўзбекистон» мухбири.