А.Шаршекеев ранг тасвирчи рассом, ўқитувчи. 1979 йили Қирғизистон республикасининг Иссиқ-кўл туманида туғилган. Т.Содиқов номидаги Қирғизистон Миллий бадиий академиясида ўқиган. Экспозициядан унинг “Биринчи учрашув”, “Бишкек”, “Қўшнилар”, “Чопар”, “Баландлик, “Орзулар” ва бошқа қатор ижодий ишлари ўрин олган.
У.Ражабов 1985 йили Хоразмда туғилган. Рангтасвирчи рассом, ўқитувчи. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида таҳсил олган. Кўргазмада унинг “Сирли Урганч”, “Тошкент”, “Туркиядан” туркумида тарихий шаҳарлардан лавҳалар, шунингдек “Самарқанд”, “Ўтган вақт” ва бошқа қатор ижодий ишлари намойиш қилиш учун тақдим этилган.
Ҳасан Абдуназаров