Шу муносабат билан “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДУК 15 апрелдан 16 майга қадар Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти бакалавр ҳамда магистрлари ўртасида танлов ўтказишни режалаштирган. Бир ой давомида ёш ижодкорлар БРМни амалга оширишда аккредитация фаолиятининг ўрни қандай эканлигини ўз ижод маҳсулларида намоён эта олишлари керак.

Мазкур йўналишдаги танлов Марказ томонидан илк маротаба ўтказилаётган бўлиб, ундан кўзланган мақсад ёш авлод тафаккурига мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, истеъмолчиларнинг ҳар соҳадаги ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда аккредитациянинг ўрни қанчалик даражада муҳим эканлигини сингдиришдир.   

ЎТЖТСА қошидаги “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДУК вакиллари институт талабалари билан учрашувда “Аккредитация — барқарор иқтисодий ривожланиш ва атроф-муҳит мусаффолиги ҳимоясида” мавзуидаги ижодий ишлар йўналиши ҳамда мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди.

Учрашувда талаба ёшларга аккредитация нима, унинг асосий вазифалари, Ўзбекистонда аккредитация соҳасида қандай ишлар амалга оширилаётгани ҳақида қисқача маълумот бериб ўтилди.

Бевосита танлов ва унинг шартлари ҳусусида ҳам сўз борди. Танлов ҳам бевосита ушбу чорловга монанд бўлиб, ёш рассомлар ўз ижодий ишларида ушбу мавзуни ёритиб беришлари керак бўлади.

Тадбирда талабалар бу танловга катта қизиқиш билдирдилар ва ижодий ишларнинг жанри, сони, тақдимот усуллари ҳақида саволлар бердилар. Танлов учун кўрсатилган барча шартлар институт телеграм канали ва расмий сайтида ҳам эълон қилинди.

19 май куни танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтиши ва энг яхши ижодий ишлар “Бутунжаҳон аккредитация куни” муносабати билан ўтказиладиган халқаро анжуманда ҳам намойиш этилиши режалаштирилмоқда.