Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани “Ўртақўрғон“ МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Танхоз“ дарёсидан бир нафар фуқаро кечиб ўтаётган вақтда кутилмаганда сув сатҳи кўпайиб кетиши оқибатида дарё ўртасидаги бетон бўлаклари устида қолиб кетганилиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Келиб тушган хабарга асосан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб борган ва махсус қутқарув анжомлари ёрдамида фуқаро хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган.