Тадқиқот натижаларига кўра, тайёр таомга ҳар доим туз қўшиб истеъмол қилиш эркаклар ўртача умридан икки йил, аёлларникидан эса бир ярим йилдан кўпроқ вақтни айиради. Албатта, овқат пишириш жараёнида қўшилган зираворлар бундан мустасно.
Изланиш туз истеъмол қилиш носоғлом турмуш тарзини кафолатлайди, каби бошқа фикрларни илгари сурмайди. Аммо тадқиқот ортидаги илмий жамоа таомга туз қўшишда унинг саломатлик учун зарарли томонларини эътибордан қочирмасликни тавсия этади.
“Билишимча, бизнинг тадқиқотимиз озиқ-овқатга туз қўшиш ва эрта ўлим ўртасидаги боғлиқликни биринчи бўлиб аниқлади”, дейди Янги Орлеандаги Тюлейн университети соғлиқни сақлаш ва тропик тиббиёт мактаби профессори Лу Ки. "Ҳатто натрийни истеъмол қилишнинг озгина камайиши, дастурхондаги овқатга камроқ ёки умуман туз қўшилмаса ҳам, соғлиқ учун сезиларли фойда келтириши мумкин, айниқса бунга аҳоли орасида эришилганда".
Натижалар Буюк Британия Биобанк тадқиқотининг 500 000 дан ортиқ қатнашувчилари иштирокидаги сўровномага асосланган бўлиб, ўртача тўққиз йил давомида назорат қилиб борилган. 2006–2010 йиллар оралиғида тадқиқотга қайта юзланганларида, сенсор бошқарувли сўровнома орқали улар стол устида овқатларига туз қўшган ва қанча қўшганлигини белгилаб беришган.
Тузни истеъмол қилишни аниқ кузатиш қийин, чунки кўплаб озиқ-овқатлар юқори миқдордаги тузни ўз ичига олади ва пешоб таҳлиллари умумий истеъмол қилинган туз миқдорини етарлича тўғри кўрсатмайди. Ғарб мамлакатларида кузатилишича, натрий истеъмолининг тахминан 70 фоизини пиширилган озиқ-овқатлар таркибидаги, 8-20 фоизини эса стол устида қўшилган туз ташкил қилади. Бироқ, туз қўшилиши инсоннинг шўр таъмли таомларни афзал кўришининг исботи бўлиб, шунинг учун жамоа ўз эътиборини ушбу ўлчовга ҳам қаратди.
Тузни меъёрда истеъмол қиладиганлар билан солиштирганда, яхши сингмаган тузни истеъмол қиладиганларда эрта ўлиш эҳтимоли 28 фоизга юқори. 50 ёшда ҳар доим пишган таомга туз қўшиб ейдиган эркакларда умр кўриш давомийлиги 2–3 йил ва аёлларда, мос равишда, 1–5 йилга қисқаради.
Натижаларни аниқлашда таъсир қилиши мумкин бўлган бошқа омиллар, жумладан, ёш, жинс, этник келиб чиқиш, руҳий ҳолат, тана массаси индекси, чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, жисмоний фаоллик; диета ва диабет, саратон ва юрак касалликлари каби тиббий муаммолар ҳисобга олинди.
Тадқиқотда иштирок этмаган Готтенбург университети Салгренска академиясининг катта илмий ходими, профессор Анника Росенгреннинг айтишича, соғлиқ бўйича баъзи маслаҳатларига кўра, чекишни тўхтатишнинг бу масалада ҳеч қандай салбий томони йўқ - туз учун мақбул даража мавжуд, Яъни, уни диетадан бутунлай чиқариб ташлаб бўлмайди. Ҳар бир инсон учун саломатлик нуқтаи назаридан "мазали нуқта"ни аниқлаш қийин.
"Ҳозирча туз ҳақидаги умумий далиллар шуни кўрсатадики, оддий тузни меъёрда истеъмол қиладиган соғлом одамлар туз истеъмол қилиш ҳақида жуда кўп ташвишланмасалар ҳам бўлади", деди у.
Бу кишилар учун мева ва сабзавотларга бой парҳез билан туз истеъмолини мувозанатлаштириш устувор вазифа бўлиши керак. Бироқ, юрак хасталиги хавфи юқори бўлганлар, эҳтимол, таомланиш режимида туз истеъмолини қисқартириши керак. "Пишган овқатга қўшимча туз қўшмаслик – бунга эришишнинг бир усули", деди у.
Маликахон Ражабова тайёрлади