Хусусан, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясининг  учинчи йўналиши миллий иқтисодиётни жадал ривожлантиришда қуйидаги муҳим вазифалар белгиланди. Жумладан, келгуси беш йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни 1,6 баравар ва 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни 4 минг АҚШ доллардан ошириш ҳамда «даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар» қаторига кириш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 бараварга ошириш, «Яшил иқтисодиёт» технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этиш, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини 20 фоизга ошириш, рақамли иқтисодиёт ҳажмини камида 2,5 баравар оширишни ҳамда уни асосий «драйвер» соҳага айлантириш, шунингдек келгуси беш йилда 120 млрд. доллар, жумладан 70 млрд. доллар хорижий инвестицияларни жалб этиш, экспорт ҳажмларини ошириш бўйича «пастдан-юқорига» тамойилини кенг жорий этиш, шу билан бирга, келгуси 5 йилда фонд бозори айланмасини 200 млн. доллардан 7 млрд. долларга етказиш, республика экспорт ҳажмларини 30 млрд. долларга етказиш, хусусий секторнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 80 фоизга ва экспортдаги улушини 60 фоизга етказиш, деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 баравар ошириш, қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсишини камида 5 фоизга етказиш, чорвачилик озуқа базасини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5-2 марта кўпайтириш, маҳаллий сайёҳлар сонини 12 млн. нафардан ошириш ҳамда хорижий туристлар сонини 9 млн. нафарга етказиш каби муҳим вазифаларни қамраб олган.

Қайд этилган рақамлар шунчаки рақамлар эмас, балки халқ фаровонлигини таъминлаш учун хизмат қиладиган мақсад ва вазифалардир. Ушбу мақсадлар мамлакат ривожи ҳамда унинг келажагини белгилаши билан аҳамиятлидир. Мамлакатда «хом ашёдан – тайёр маҳсулотгача» деган тамойил асосида драйвер соҳаларда кластер тизимини ривожлантириш каби режалар тараққиёт стратегиясининг муҳим қисми ҳисобланади. Чунки тайёр маҳсулотгача бўлган жараён мамлакатимизда амалга ошириладиган бўлса, янги иш ўринлари яратилибгина қолмай, балки иқтисодий ўсишга ҳам замин яратишини қайд этмоқ лозим.

Умуман олганда, мазкур Фармоннинг қабул қилиниши Ўзбекистон келажагини белгилаб беради ҳамда камбағалликни қисқартиришга оид муҳим вазифаларни амалга оширишда дастурамал бўлиб хизмат қилади, десак асло муболаға бўлмайди.

Искандар Ўроқбоев,

“Тараққиёт стратегияси” Маркази

бош мутахассиси