Ушбу экспресс-тестлар марказнинг хорижий ҳамкори томонидан “Тараққиёт стратегияси” марказига беғараз тақдим қилинди ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистонга олиб келинди.

Тадбирда иштирок этган Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов томонидан бундай экспресс-тестлар бугунги пандемия шароитида оперативликни таъминлаб, беморларни ўз вақтида аниқлаш ва тегишли чораларни қисқа муддатларда кўриш имкониятини беришини маълум қилди.

Шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарияти томонидан ушбу экспресс-тестларнинг мамлакатнинг 14 та ҳудудига тегишлилигича тақсимоти таъминланиб, давлат тиббиёт муассасаларида мақсадли ишлатилишига кафолат берилди.

Тадбир якунида “Тараққиёт стратегияси” маркази ва унинг хориждаги ҳамкорларига ушбу хайрли ташаббус учун миннатдорчилик билдирилди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази

Ахборот хизмати