— Сўнгги беш йилда тиббиёт соҳасига хусусий секторни жалб қилиш масаласига аҳамият қаратилгани, солиқлардан озод қилиш ва барча шароитларни яратиб бериш, божхона божларида имтиёзлар белгиланиши натижасида бизнинг соҳамизда ҳам туб ўзгаришлар рўй берди.
Ядро тиббиёт маркази Ўрта Осиёдаги ягона марказлардан ҳисобланади. Биз позитрон-эмиссион компьютер томографиясини қўллашни 2018 йилда хусусий клиникада бошлаганмиз. Аввалига 5 киши фаолият олиб борган бўлса, ҳозирги кунга келиб, улар сони 53 нафарга етди.
Бу соҳада лаборатория ва позитрон-эмиссион компьютер томографияд ан ташқари олиб борилаётган ишлар натижаларига кўра, бизга алоҳида ер ажратиб берилди. Айни пайтда бу ерда тиббиёт кластерини яратиш мақсадида 12 қаватли бино қурилмоқда.
Позитрон-эммисион томографиядан ўтган беморлар радиология маркази, кардиология, эндокринология, онкохирургия хизматидан фойдаланиши мумкин бўлади. Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб чизиқли тезлатгичнинг 4 та ва 2 та бронхотерапия аппарати ўрнатилади. Бу ҳозирги кунда 1 дона чизиқли тезлатгич сони тўрт баробар ошади, деганидир.
Лойиҳанинг ишга тушиши 2022 йилнинг учинчи чорагида кўзда тутилмоқда. Мақсад аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилган. Бу борада айни пайтда нафақат юртимиз фуқаролари, балки қўшни Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Афғонистондан мурожаатлар бўлмоқда. Бу тиббиёт туризмини ҳам ривожлантиришга асос бўлади. Келгусида даволаш маскани ишга туширилганидан кейин уларнинг салмоғи янада ошади.
Видеоселектор йиғилишида юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, соҳада олиб борилаётган ишларни энди ҳудудларга кўчирамиз. Малакали мутахассисларни жалб этамиз. Жумладан, саратон касаллигига олдиндан ташхис қўйиш, текшириш мақсадида ускуналарни ҳудудларга ҳам ўрнатамиз.
Президентимиз томонидан олиб борилаётган барча чора-тадбирлар инсонлар саломатлиги, турмуш шароитини яхшилаш ва келажакда ҳар бир қилинаётган ишнинг самарадорлигини оширишга қаратилган.