Маълум қилинишича, Урганч туманида яшовчи, 1963 йилда туғилган Қ.Б. жорий йилнинг 13 февраль куни «Хива хонлиги» даврига оид 2 дона, «Бухоро амирлиги» даврига оид 1 дона тангаларни танишига 5000 АҚШ долларига сотаётган пайтида Хоразм вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан ушланди.
Шундан кейин гумондорнинг уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида қадимий экспонатларни сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.