Бу ҳақда "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ходимлар томонидан фуқароларнинг қўл юклари ва багажлари текширилганда, ҳеч қандай рухсатномасиз жами 358 қути ичида 9 210 дона «KETO FORM SLIMMER COFFEE» номли биофаол моддаларга ўхшаш кукунсимон маҳсулот борлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ эксперт-криминалистика бош маркази томонидан судга оид кимёвий экспертиза хулосаларига кўра, мазкур маҳсулотлар таркибида «сибутрамин» ва «кофеин» моддалари мавжуд экан.

Эслатиб ўтилишича, «Сибутрамин» моддаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 августдаги 399-сонли қарорининг «Кучли таъсир қилувчи моддалар» рўйхатидаги №60 тартиб рақамида кўрсатиб ўтилган республика ҳудудида муомаласи чекланган кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилди.