Муқаддас Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан жорий йилнинг 10 март кунидан бошлаб ҳар куни соат 19:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун чекланади.

Мирзо Улуғбек тумани бўйича:
- Тепа масжиди Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар.

Бектемир тумани бўйича:
- Алибек масжиди М.Авезов кўчасидан Хусайн Бойқаро кўчасига қадар.

Яшнобод тумани бўйича:
- Ислом ота масжиди Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар.
- Али ибн Абу Толиб масжиди Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар.

Миробод тумани бўйича:
- Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди Янги Қуйлиқ – Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан Файзиобод 5-тор кўчасига қадар.
- Қуйлиқ ота масжиди ТХАЙ – Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар.

Сергели тумани бўйича:
- Маъруф ота масжиди Чоштепа кўчасидан Чош тепа 1-тор кўчасига қадар.
- Нўғайқўрғон масжиди Янги Сергели – Нўғайқўрғон КХАЙ – Сағбон чорраҳасидан Нурафшон – Сағбон чорраҳасигача.

Яккасарой тумани:
- Усмон бин Маъзум масжиди КХАЙ – Файзли Тошкент чорраҳасидан КХАЙ – Қушбеги чорраҳасигача.
- Яккасарой масжиди Шота Руставели – Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой – Боғу бўстон чорраҳасигача.
- Ракат масжиди Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар.

Янгиҳаёт тумани:
- Ниёзмат ота масжиди ТХАЙ – Бинокор чорраҳасидан Пастдарғон маҳалласига киришга қадар.

Шайхонтоҳур тумани бўйича:
- Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди Кўкча Дарвоза – Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза – Бешқайрағоч чорраҳасигача.
- Камолон масжиди Бунёдкор – Камолон чорраҳасидан Камолон – Устазода 2-тор чорраҳасигача.

Олмазор тумани бўйича:
- Хасти Имом масжиди Нурафшон – Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой – Абдулла Қодирий чорраҳасигача.
- Исломобод масжиди КХАЙ – Сағбон чорраҳасидан Нурафшон – Сағбон чорраҳасигача.
- Дўстжонбой (Сулола) масжиди Сағбон-Сағбон 12-тор чорраҳасидан Келес йўли – Норазтепа чорраҳасигача.

Юнусобод тумани бўйича:
- Мирза Юсуф масжиди Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасига қадар.

Учтепа тумани бўйича:
- Абдуллох ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди Катта Қани айланмасидан Лутфий – Катта Хирмонтепа кўчалари чорраҳасигача.
- Хазрати Али масжиди Назарбек – Маҳорат чорраҳасидан Назарбек – Замахшарий 1-тор кўчасигача.

Чилонзор тумани бўйича:
- Новза масжиди Бунёдкор – Муқимий кўприги тагидан Олий Мажлис қаршисигача.
- Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди Ал-Хоразмий – Гавҳар чорраҳасидан Сўгалли ота кўчасигача.
- Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди Ал-Хоразмий кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача.

«Ушбу кўчаларда фақатгина махсус транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат этилади. Фуқаролардан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз», – дейилади хабарда.