Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан «Ташаббусли бюджет»да ғолиб бўлган лойиҳалар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди.

Энг фаол ҳудудлар:

Овоз бериш жараёнларида энг фаол ҳудудлар Қашқадарё (вилоят аҳолисининг 47фоизи), Фарғона (45,8фоиз) ва Навоий (39,7фоиз) бўлгани аниқланди.

Туман даражасида эса ғолиб лойиҳалар орасида Яккабоғ, Ўзбекистон, Учкўприк, Чироқчи, Косон туманларидаги лойиҳаларини амалга оширишга энг кўп овоз йиғилганлиги маълум бўлди.

Маълумот учун:

Овоз бериш натижаларига кўра, мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлаш масаласи фуқаролар учун энг устувор экани маълум бўлди.

Бу йўналишдаги лойиҳаларни қўллаб жами 4,7 млн. овоз (жами овозларнинг 39,2фоизи) тўпланган.

Мазкур лойиҳаларга ташаббусли бюджед учун ажратилган маблағнинг 42фоизи (1,18 трлн. сўм) йўналтирилган.

Устуворлик даражаси бўйича кейинги ўринларда ички йўлларни таъмирлаш (3,7 млн), соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш (1,4 млн) ҳамда мактабгача таълим муассасалари(МТМ) ҳолатини яхшилаш (465 минг) бўйича таклифлар жой олган.

Энг долзарб соҳалар:

Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва жиҳозлаш, ички йўлларни таъмирлаш, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳолатини яхшилаш тадбирлари ташаббусли бюджетлаштириш лойиҳаларидаги энг асосий йўналишлар бўлиб, ғолиб лойиҳаларга берилган умумий овозларининг 81,3фоизи айнан шу соҳаларга тегишли:

- умумтаълим мактаблари ҳолатини яхшилаш тадбирлари учун йиғилган овозлар сони бўйича етакчилик қилган ҳудудлар Наманган (ҳудудий овозларнинг 63,1фоизи), Бухоро (54,9фоиз) вилоятлари ва Тошкент шаҳри (61,6фоиз) бўлган.

Шу билан бирга ушбу соҳа бошқа ҳудудларда ҳам ўзининг долзарблигини йўқотмаган ҳолда юқори улушга эга бўлган.

- ғолиб лойиҳалар тўплаган умумий овозларнинг 30,6фоиз и фуқаролар томонидан ички йўлларни таъмирлаш тадбирларига берилган.

Бу йўналишда энг илғор ҳудудлар сифатида Қашқадарё (ҳудудий овозларнинг 65,8фоизи), Фарғона (44,3фоиз) ва Тошкент (36,2фоиз) вилоятлари қайд этилган.

- соғлиқни сақлаш муассасалари ҳолатини яхшилашга қаратилган лойиҳаларга берилган овозлар умумий овозларнинг 11,6фоиз ини ташкил этиб, Тошкент шаҳри (22,9фоиз) ҳамда Навоий (20,5фоиз), Бухоро (19,8фоиз) вилоятлари бу соҳада етакчилик қилишган.

Соҳалар кесимида энг фаол туманлар: - умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини яхшилаш бўйича:

Наманган шаҳри, Янгиқўрғон, Қўшкўпир, Асака ва Поп туманлари (овозлар сони 86,4 мингдан 124,9 минггача);

- ички йўлларни таъмирлаш бўйича: Яккабоғ, Косон, Чироқчи, Олтинсой ва Ўзбекистон туманлари (124 мингдан 213 минггача) - соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техник базасини яхшилаш бўйича

Самарқанд, Бухоро, Наманган, Навоий ва Урганч шаҳарлари (29,4 мингдан 94,3 минггача)

Энг фаол маҳаллалар:

- энг фаол маҳаллалар Қашқадарё, Фарғона ва Наманган вилоятларидан экан;

 - энг овоз кўп тўплаган маҳаллалар:

 Яккабоғ туманидан Дархон (87,1 минг овоз), Янги ҳаёт МФЙ (80,4 минг) ҳамда Учкўприк тумани Катта Қашқар МФЙ (46 минг);

- энг кўп лойиҳада ғолиб бўлган маҳаллалар: Шаҳрисабз тумани Хитой маҳалласи (6 та), Норин тумани Бўстон маҳалласи (5 та) ҳамда Яккабоғ тумани Дархон ва Янги ҳаёт маҳаллалари (4 та дан).

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ташаббусли бюджет лойиҳалари учун тўпланган овозлар ушбу ҳудудда мавжуд муаммоларнинг нечоғлик долзарб эканини кўрсатиш билан бирга ҳудудларда аҳолининг мавжуд муаммлорга бефарқ эмаслигини ҳам тасдиқлайди.

Умуман олганда, сўнгги йилларда ташаббусли бюджедлаштириш аҳолини бюджет маблағларини тақсимлаш жараёнига жалб этиш орқали муҳим ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш имконини берувчи молиявий дастакка айланиб бормоқда.