Маълумки, амалдаги тартибга кўра, кетма-кет икки мавсумда ғолиб бўлган маҳаллалар навбатдаги икки мавсум давомида янги лойиҳа киритиш ҳуқуқидан вақтинча маҳрум этилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, 2026 йил 1-мавсумида иштирок эта олмайдиган маҳаллалар рўйхати шакллантирилди.
Ушбу чекловга тушган маҳаллалар билан туман (шаҳар)лар кесимида қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/53
Шу билан бирга, амалдаги қоидаларга мувофиқ, 23 та туман (шаҳар)да маҳаллалар сони 15 тадан кам бўлгани сабабли, мазкур ҳудудлардаги маҳаллаларга танаффус қўлланилмади.
Эътиборли жиҳати шундаки, танаффус қўлланган маҳаллалар ҳам шерикчилик асосида бошқа маҳаллалар билан ҳамкорликда лойиҳаларни илгари суриш имкониятига эга.