Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет»нинг 2026 йилги 1-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар қилди.

Овоз бериш жараёнлари 20 март соат 23:59 га қадар давом этади.

Қуйидаги усуллардан бири орқали овоз беришда иштирок этилади:

Вазирликнинг хабар қилишича, айрим ҳудудларнинг овоз бериш босқичида иштироки вақтинчалик чекланади.

«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2026 йилги 1-мавсуми доирасида фуқаролар томонидан жами 21 049 та лойиҳа келиб тушган бўлиб, шулардан 17 390 таси саралаш босқичидан овоз бериш босқичига ўтказилди.

Аммо Хоразм вилояти Урганч шаҳри, Боғот, Қўшкўпир, Урганч, Хива, Янгиариқ туманлари, Тошкент вилояти Зангиота тумани, шунингдек, Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳри ва Навоий вилоятининг Ғозғон ва Навоий шаҳарларида лойиҳалар ишчи комиссия томонидан асоссиз равишда рад этилгани ёки «Ташаббусли бюджет» мезонларига зид лойиҳалар овоз беришга ўтказилгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (ваколатли орган) томонидан лойиҳаларни амалдаги қонунчиликда белгиланган мезонларга асосан қайта кўриб чиқиш юзасидан сўровлар юборилган бўлса-да, тегишли туман (шаҳар) ишчи комиссиялари томонидан лойиҳалар қайта кўриб чиқилиши таъминланмади.

Шу муносабат билан, ишчи комиссиялар томонидан лойиҳалар амалдаги мезонларга мувофиқ, қайта кўриб чиқилмагунга қадар ушбу туман (шаҳар)ларда лойиҳаларга овоз бериш босқичи вақтинчалик чекланади.