Бу ҳақда иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, бунда:

  1. Лойиҳа киритиш босқичи — 15 июль – 3 август;
  2. Саралаш босқичи — 4–18 август;
  3. Тарғибот босқичи — 19–21 август;
  4. Овоз бериш босқичи — 22–31 август кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги 2-мавсум ғолиблари 1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.

"Ташаббусли бюджет — бу сизнинг фикрингиз, сизнинг танловингиз ва сизнинг маҳаллангиз келажаги", дейилади хабарда.