“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми Марказий Осиё юриспруденция соҳасидаги йирик халқаро тадбир бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида иккинчи маротаба ташкил этилмоқда. Форумнинг мақсади – ҳуқуқни ривожлантириш муаммоларива замонавий тенденцияларини муҳокама қилиш учун етакчи халқаро ва маҳаллий экспертларни жамлаган ҳолда очиқ мулоқот майдончасини яратиш, шунингдек, халқаро ҳуқуқ ҳамжамиятини Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ҳуқуқий ислоҳотлардан хабардор қилишдир.

Ҳар бир мамлакат ҳуқуқий ахборот тарқатиш орқали аҳолисининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда норма ижодкорлиги бўйича ўз тажрибасига эга. Бугунги кунда давлат ҳуқуқий сиёсатини, жумладан, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, фуқароларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш борасида адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш, шунингдек, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий этиш босқичма-босқич ислоҳ қилинмоқда.

Халқаро форумда сессиялардан ташқари давра суҳбатлари ҳам ўтказилмоқда.

Хусусан, “Ҳуқуқий ахборот: замонавий муаммолар ва ривожланиш истиқболлари” мавзусидаги давра суҳбати доирасида қуйидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган:

* ҳуқуқ соҳаларини рақамлаштириш жараёнида ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланиш;

* давлат органларида ахборот очиқлигини таъминлашнинг самарали воситалари;

* давлат ахборот хизматларидан универсал фойдаланишни таъминлашнинг замонавий механизмлари;

* ҳуқуқий ахборотни тарқатиш, мазкур соҳада тажриба алмашиш ва хорижий давлатларнинг тегишли ташкилотлари билан бу борада ҳамкорликни кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида халқаро ҳамжамиятни хабардор қилиш каби масалалар муҳокама қилинади.

Давра суҳбатида “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази директори Фурқат Тожиев “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш соҳасидаги ислоҳотлар, шунингдек, “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказининг янги вазифалари хусусида”, Қозоғистон Республикаси Aдлия вазирлиги Қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқий маълумотлар институтининг РФБ маълумотлар базаларини шакллантириш департаменти директори  Лилиана Сай  “Қозоғистоннинг ҳуқуқий тизимлари: замонавий ҳақиқатлар” мавзусида, Қирғизистон Aдлия вазирлиги Aдвокатлик ва ҳуқуқий тарғибот департаментининг етакчи мутахассиси Қутман Кубатбеков “Қирғизистоннинг ҳуқуқий тизимлари: замонавий тенденциялар” мавзусида, Россия Федерацияси Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот илмий марказининг илимй-техник кенгаши раисининг ўринбосари, техника фанлари доктори, профессор Михаил Cергин  “Замонавий муаммолар ва уларни Россия Федерациясининг ҳуқуқий соҳасидаги рақамли трансформация йўли билан енгиш” мавзусида, маъруза қилди.

Шунингдек. Aрманистон Aдлия вазирлиги Қонунчиликни ривожлантириш ва ҳуқуқий тадқиқотлар маркази директорининг ўринбосари-эксперти Лилит Петросян  “Ҳуқуқий ҳужжатларга шарҳлар ишлаб чиқиш фаолияти”, Беларусь Республикаси Ҳуқуқий ахборотлаштириш бошқармаси бошлиғи Александр Браусов “Глобал рақамли трансформация даврида ҳуқуқий маълумотларга кириш: Беларус Республикаси тажрибаси”, Хитой Шимолий-Ғарбий институтининг халқаро ҳуқуқ профессори Хiumei Wangга ҳам ҳуқуқ соҳасини рақамлаштиришга оид мавзуларда чиқиш қилади.