Шу йилнинг 15 – 25 июль кунлари пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Бу йирик мусобақада қитъанинг 21 мамлакатидан 300 нафарга яқин оғир атлетикачилари иштирок этади. Жўрабек Зоиров ва Нурулло Тоғаев бошчилигидаги терма жамоамиз эса тўлиқ тарикибда – 36 нафар паҳлавон билан қатнашади.
Шуни таъкидлаш лозимки, терма жамоамиз таркибида катталар ўртасида жаҳон чемпионати ғолиби Турсуной Жабборова, ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати совриндорлари Нигора Сувонова, Шарофиддин Амриддинов, Мирҳосил Мирзабоевлар бор.
Спортнинг бу тури бўйича қитъадага етакчи давлатлар – Хитой ва Япония атлетлари ўз мамлакатларидаги эпидемиологик ҳолат туфайли чемпионатда иштирок эта олмайди.