Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган "Натурал Газ Стрим" қўшма корхонасида ишловчи, Наманган вилояти Чортоқ туманида рўйхатда турувчи Д.Х. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВга ариза билан мурожаат қилди.
Аризада у ўзига тегишли бўлган банк картасидан 727.000 сўм пулларни ҳамда ҳамкасби A.А.га тегишли булган банк картасидан 22.000.000 сўм миқдоридаги пуллар номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилди.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни мазкур корхонада ишловчи 2001 й.т., С.Ў. содир этганлиги аниқланган.
С.Ў. ишчиларнинг кийим алмаштириш хонасида ҳамкасбларининг банк картаси бошқарувини қўлга киритиб ўзлаштирганлиги маълум бўлди.
С.Ў.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.