Аммо корхона ва ташкилотларда ишловчи даромад манбаига эга бўлган ишчи-ходимларнинг ҳаммаси ҳам мол-мулк ва ер солиқлари тўловини белгиланган муддатда амалга оширмасдан келмоқда. 

Жумладан, 2023 йил 30 июнь ҳолатига 197,2 мингта ташкилотнинг 1 млн нафардан зиёд ходимида 1,2 млн та солиқ объекти бўйича 521,7 млрд сўм (мол-мулк солиғи бўйича 197,3 млрд сўм ва ер солиғи бўйича 324,4 млрд сўм) тўланмаган солиқ қарздорлиги мавжуд. 

Шундан:

  • 130,2 млрд сўм - буджет ташкилотлари ходимлари;
  • 25,8 млрд сўм - нодавлат-нотижорат ташкилотлари ходимлари;
  • 365,7 млрд сўм - тижорат ташкилотлари ходимлари ҳисобига тўғри келади.

Тижорат ташкилотларининг соҳалар кесимида мол-мулк ва ер солиқлари бўйича қарздорлиги: 

  •  саноат соҳасидаги 24,1 мингта ташкилотда ишловчи 197,7 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи 92,8 млрд сўм;   
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасидаги 59,4 мингта ташкилотда ишловчи 125 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи - 86,7 млрд сўм;
  • савдо соҳасидаги 46,7 мингта ташкилотда ишловчи 85,7 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи - 56,7 млрд сўм;
  • қурилиш соҳасидаги 11,5 та ташкилотда ишловчи 72 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи - 44,1 млрд сўм;
  • ташиш ва сақлаш соҳасидаги 6,1 мингта ташкилотда ишловчи 47,1 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи - 21,5 млрд сўм;
  • яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасидаги 10,1 мингта ташкилотда ишловчи 19,9 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи - 13 млрд сўм;
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги 4,5 мингта ташкилотда ишловчи 13 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи - 6,5 млрд сўм;
  • ахборот ва алоқа соҳасидаги 2,1 мингта ташкилотда ишловчи 11,6 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи - 4,5 млрд сўм;
  • бошқа фаолият турлари соҳасидаги 17,8 мингта ташкилотда ишловчи 78,5 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи - 39,9 млрд сўм.

Ходимларида солиқ қарзи кўп бўлган ташкилотлар – ТОП-3:

  • «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ;
  • «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ;
  • «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ.