Аммо корхона ва ташкилотларда ишловчи даромад манбаига эга бўлган ишчи-ходимларнинг ҳаммаси ҳам мол-мулк ва ер солиқлари тўловини белгиланган муддатда амалга оширмасдан келмоқда.
Жумладан, 2023 йил 30 июнь ҳолатига 197,2 мингта ташкилотнинг 1 млн нафардан зиёд ходимида 1,2 млн та солиқ объекти бўйича 521,7 млрд сўм (мол-мулк солиғи бўйича 197,3 млрд сўм ва ер солиғи бўйича 324,4 млрд сўм) тўланмаган солиқ қарздорлиги мавжуд.
Шундан:
- 130,2 млрд сўм - буджет ташкилотлари ходимлари;
- 25,8 млрд сўм - нодавлат-нотижорат ташкилотлари ходимлари;
- 365,7 млрд сўм - тижорат ташкилотлари ходимлари ҳисобига тўғри келади.
Тижорат ташкилотларининг соҳалар кесимида мол-мулк ва ер солиқлари бўйича қарздорлиги:
- саноат соҳасидаги 24,1 мингта ташкилотда ишловчи 197,7 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи 92,8 млрд сўм;
- қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасидаги 59,4 мингта ташкилотда ишловчи 125 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи - 86,7 млрд сўм;
- савдо соҳасидаги 46,7 мингта ташкилотда ишловчи 85,7 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи - 56,7 млрд сўм;
- қурилиш соҳасидаги 11,5 та ташкилотда ишловчи 72 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи - 44,1 млрд сўм;
- ташиш ва сақлаш соҳасидаги 6,1 мингта ташкилотда ишловчи 47,1 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи - 21,5 млрд сўм;
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасидаги 10,1 мингта ташкилотда ишловчи 19,9 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи - 13 млрд сўм;
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги 4,5 мингта ташкилотда ишловчи 13 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи - 6,5 млрд сўм;
- ахборот ва алоқа соҳасидаги 2,1 мингта ташкилотда ишловчи 11,6 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи - 4,5 млрд сўм;
- бошқа фаолият турлари соҳасидаги 17,8 мингта ташкилотда ишловчи 78,5 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи - 39,9 млрд сўм.
Ходимларида солиқ қарзи кўп бўлган ташкилотлар – ТОП-3:
- «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ;
- «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ;
- «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ.