Томонлар Ўзбекистонда таълим, соғлиқни сақлаш, энергетика ва суд ишлари соҳаларидаги янги лойиҳаларнинг муваффақиятли бошланганлиги маъқуллади.
Ўзбекистонни иқтисодий ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш салоҳиятини мустаҳкамлаш, сув ресурслари бошқарувини ва улардан самарали фойдаланиш тизимини такомиллаштириш, Оролбўйи минтақасидаги ҳолатни яхшилашга йўналтирилган қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича фикр алмашилди.
Жон Барса Агентликнинг Ўзбекистонда ўтказилаётган кенг миқёсли ислоҳотларни келгусида ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Учрашувда «C5+1» шакли доирасида, хусусан Афғонистонни Марказий Осиёдаги иқтисодий жараёнларга фаол жалб қилишга йўналтирилган USAIDнинг минтақавий лойиҳаларини амалга оширишдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги тасдиқланди.
Агентлик раҳбари яқин вақт ичида Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёрлигни маълум қилди.