Вазир ишонч ёрлиқларини қабул қилиб, Элчини юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ҳамда унга муваффақиятли фаолият тилади.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Исландия ҳамкорлигининг ҳолати ва истиқболлари ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро муносабатлар муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларни ривожлантириш, жумладан ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш, қайта тикланадиган энергия соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Парламентлараро алоқаларни, икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий базасини, таълим ва кадрлар тайёрлаш йўналишидаги, туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги маълум қилинди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.