Ишонч ёрлиқлари нусхасини топшириш маросимидан сўнг Вазир Элчини Ўзбекистонга тайинлангани муносабати билан табриклаб, юксак ва масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Суҳбат чоғида томонларни қизиқтирган соҳаларда Ўзбекистон-Жанубий Корея махсус стратегик шериклигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни ҳар томонлама амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги ва Ўзбекистонда корейс диаспораси ташкил топганининг 85 йиллигини нишонлаш бўйича «Ўзаро алмашинув йили» доирасида бўлиб ўтадиган тадбирлар жадвали кўриб чиқилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.