Шунингдек, тўқнашувлар содир бўлаётгани ва жароҳат олганлар ҳақида хабарлар тарқамоқда.

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси Непалда бўлиб турган ўзбекистонликларни маҳаллий ҳукумат кўрсатмаларига амал қилишга, хусусан, одам гавжум жойлардан йироқда бўлиш, намойиш ўтказилаётган ҳудудларга яқинлашмаслик, маҳаллий тартиб-қоидаларга қатъий риоя этишни тавсия этди.

"Фавқулодда вазиятларда Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси консуллик бўлимининг +91 94994 85962 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин. Телефон рақами туну кун ишлайди", — дейилади хабарда.