Унга кўра, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда “Қозоғистонда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет давлатлар фуқароларидан жорий йил 10 ноябридан 21 ноябригача Қозоғистон чегарасида ҳужжатларсиз, яъни ҳужжати бўлмаган ёки миграция қонунчилигини бузган фуқароларнинг тарк этиши сўралди” деган хабарлар Қозоғистон ҳудудида ишлаб юрган юртдошларимиз ўртасида кенг тарқалмоқда ва тушунмовчиликлар юзага келмоқда.

Шу муносабат билан, ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси ҳукуматининг 2022 йил 31 декабрдаги 1146-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Қозоғистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб, 30 кунгача бўлиб туриши мумкин. Аммо, умумий бўлиш муддати 180 календар куни давомида 90 календар кунидан кўп бўлмаслиги керак, яъни фуқаро узлуксиз 90 календар кунидан ортиқ Қозоғистонда бўлиб туриш мумкин эмас.

Қозоғистонга ишлаш мақсадида борётган Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кун ичида иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузгач, уни Халққа хизмат кўрсатиш марказида рўйхатга киритиб, 3 ойгача бўлган муддат учун ишлаш ва яшаш учун рухсатнома олиш ёки салоҳиятли иш берувчилар томонидан квота асосида ишга жалб қилиш тартиби мавжуд.