Бугун ўтказиладиган навбатдаги турда Нодирбек Абдусатторов нидерландиялик Аниш Гири билан рўбарў келади.
Ушбу шахматчиларнинг мазкур турнирдаги аввалги кўрсаткичларига эътибор қаратсак, айнан 2024 йилги “Tata Steel Chess” турнирида Абдусатторов оқ доналарда Гирини 7-турда мағлубиятга учратган бўлса-да нидерландиялик шахматчи кейинги турлардаги муваффақиятли иштироки туфайли турнирни 3-ўринда, Нодирбек 4-ўринда якунлаган эди. 2023 йилги турнирда Гири ғолибликни тантана қилган. Аммо 11-турда оқ доналарда бўлишига қарамасдан Нодирбек билан дурангга эришган.
Бу гал Аниш Гири оқ, Нодирбек Абдусатторов қора доналарда ҳаракатланиши учрашув қайсидир маънода реванш жанги кўринишини олишини англатмоқда.